Ўзбекистон ҳукумати ишсизлик муаммосини қандай ҳал қилади
Жорий йилда Ўзбекистон ҳукумати 5 миллион кишини иш билан таъминлашни режалаштирган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган бандлик масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Йиғилишда соҳага масъул мутасаддилар жорий йилда янги иш ўринлари яратиш режаларини маълум қилди. Бугунги кунда расмий статистик маълумотларга кўра, 1,3 миллион ўзбекистонлик ишсиз. Бундан ташқари, жорий йилда бозорга яна 2,4 миллион меҳнатга лаёқатли киши киради.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун махсус дастур ишлаб чиқилган. Шунга кўра, хизмат кўрсатиш соҳасида 2,5 миллион, қишлоқ хўжалигида 2,1 миллион, инвестиция лойиҳалари ва саноатда 250 минг, қурилишда 140 минг кишига иш таклиф қилиш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, микромолиялаштириш тизимини кенг жорий этиш орқали 2 миллион кишини тадбиркорликка жалб этиш кўзда тутилган.
Шунингдек, кенгашда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни камайтириш, лицензиялаш тартибини соддалаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Шу сабабли жорий йилдан бошлаб 34 турдаги сертификат ва бухгалтерия ҳужжатлари бекор қилинди. Шунга кўра, 21 мингдан ортиқ тадбиркор ҳар йили 500 миллион сўм (18,3 миллион тенге) маблағни тежаши мумкин.
Муаллиф: Алихан Асқар