Ўзбекистон хорижий транспорт воситаларининг мамлакатда қолиш муддатини 180 кунгача узайтиради

ASTANА. Кazinform — Ўзбекистон хорижий транспорт воситаларининг мамлакатда бўлиш муддатини 90 кундан 180 кунгача узайтиришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон хорижий транспорт воситаларининг мамлакатда қолиш муддатини 180 кунгача узайтиради
Фото: Kun.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари божхона назорати ва ташқи савдо тартиб-қоидаларини янада соддалаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Ушбу ҳужжат божхона хизматининг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган.

— Қонун лойиҳасида хорижий транспорт воситаларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш тартибини такомиллаштириш кўзда тутилган. Хусусан, уларнинг мамлакатда бўлиш муддати 90 кундан 180 кунгача узайтирилади, — дейилади Олий Мажлис палатаси матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида божхона тўловларини тўлашни кечиктириш муддати 60 кундан 120 кунгача узайтирилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Черняевка» назорат ўтказиш пункти 25 ноябрь куни қайта очилиши ҳақида хабар берган эдик.