Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам сифатида 1,5 миллион доллар ажратади – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига 1,5 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш масалалари муҳокама қилинган йиғилишда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев учрашув аввалида бутун дунёни ташвишга солаётган муаммога тўхталди.
“Маълумки, Исроил армияси ва ХАМАС ҳаракати щртасидаги қуролли тўқнашув гуманитар инқирозни кучайтирди. Шунингдек, тинч ва бегуноҳ одамлар қурбон бўляпти. Болалар ва аёллар ўлдирилди, одамлар бошпаналарини йўқотади ва ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди. Фаластин ва Исроил томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирамиз. Мен Ғазо сектори аҳолисига имкон қадар кўпроқ ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратишга қарор қилдим. Биз Фаластин халқининг БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг аввал қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ мустақил давлат барпо этиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз”, – деди Ўзбекистон Президенти.
Шавкат Мирзиёев икки томонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.