Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиёда «Йилнинг энг яхши футбол федерацияси» номинациясида ғолибликни қўлга киритди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Йилнинг энг яхши футбол федерацияси» номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Совринни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов қабул қилиб олди.
Қайд этиш жоиз, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Осиёнинг турли футбол тадбирларига мезбонлик қилди ҳамда ўзаро лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, тарихда илк бор U-23 ва U-20 Осиё чемпионатлари, шунингдек, ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котиблари конференцияси мамлакатда ўтказилди.
«Қитъа миқиёсидаги турли саралаш баҳслари, клублар ўртасидаги турнирлар, аёллар футболи, CAFA мусобақаларида ЎФА фаоллик кўрсатди. Ушбу сайъ-ҳаракарлар ОФК томонидан муносиб эътироф этилди», - дейилади ЎФА хабарида.
Мазкур номинацияда Ўзбекистондан ташқари, Эрон ва Япония футбол ассоциациялари ҳам даъвогар саналарди.
Шунингдек, Марказий Осиё футбол ассоциацияси – CAFA йилнинг энг яхши минтақавий ассоциацияси деб топилди.