Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани деб топилди

Лондон шаҳрида бўлиб ўтган «World Travel Mart» халқаро туризм кўргазмасида 2024 йил учун «Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани» номинацияси ғолиби бўлди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб хабар беради.

World Travel Mart
Фото: ЎзА

Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтган “World Travel Mart” халқаро сайёҳлик кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломовга 2024 йилда «Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани» мукофоти топширилди.

Ўзбекистон
Фото: ЎзА

Мукофотни дунёдаги энг машҳур туристик нашриётлардан бири “Lonely Planet” вакили топширди.

“Lonely Planet” — саёҳатлар тўғрисидаги йўлкўрсатгич ва китоблар нашриёти бўлиб, у 1973 йилда Австралияда очилган ва бугунги кунгача 150 миллиондан ортиқ китоблар нашр қилган.

Номинацияда ғолибликка ўнта мамлакат даъвогарлик қилди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор эди. Мамлакатга Бенин, Чили, Хорватия, Ҳиндистон, Покистон, Мексика, Марокаш ва Сент-Люсия давлатлари рақиб бўлди.

“Саёҳатчилар бутун Ўзбекистон бўйлаб асрлар оша воҳадан воҳага ўтган савдо йўллари изидан боришда давом этмоқда. Бир вақтлар равнақ топган шаҳарларни боғлаган туялар карвонлари ўрнини тезюрар темир йўл ва қулай ички авиарейслар тармоғи босган бўлсада, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий маданият марказлари ҳали ҳам Ипак йўли даврини эслатади”, - дея ўз танловига изоҳ беради “Lonely Planet”.

Сўнгги хабарлар