Астана шаҳар ҳокими Ўзбекистон элчиси билан учрашди

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳри ҳокими Женис Қасимбек Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Dunyo нашри ёзди.

Астана
Фото: Dunyo

Астана шаҳри ҳокими Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг сиёсий иродаси туфайли икки томонлама муносабатлар тўлиқ стратегик шерикчилик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

"Мамлакатларимиз етакчилар ўртасида эришилган келишувларни ва олдимизда қўйилган барча вазифаларни амалга ошириш учун максимал даражада ҳаракат қилишимиз керак", – деди Астана ҳокими Женис Қасимбек.

Учрашувда икки томонлама тадбирлар жадвали, хусусан Астана шаҳри ҳокимининг Тошкент шаҳрига хизмат сафарини уюштириш, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги Ҳудудлар раҳбарлари кенгашида Астана шаҳар делегациясининг иштирокини ишлаб чиқиш ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилди.

Бундан ташқари, 2025 йил учун мўлжалланган ҳамкорлик режалари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Астана шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси"ни имзолаш, Ўзбекистон пойтахтида Астана шаҳар маданият кунларини ўтказиш масалаларига эътибор қаратилди.

Сўнгги хабарлар