Ўзбекистон ЕИК билан давлат харидлари соҳасида мулоқотни ривожлантиришдан манфаатдор
ASTANA. Kazinform - Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Рақобат сиёсати ва давлат харидлари сиёсати департаменти вакиллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги экспертлари билан Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги давлат харидлари соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ЕИКга таяниб хабар беради.
Учрашувда департамент директори Жанар Адикова ўзбекистонлик ҳамкасбларини Иттифоқ қонунчилигида назарда тутилган давлат (муниципиал) харидлари соҳасидаги асосий тамойиллар, шунингдек, ЕОИИ мамлакатларида давлат харидларини тартибга солиш бўйича айрим масалаларда комиссиянинг роли билан таништирди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари мулоқотни давом эттириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, давлат харидларида ўзаро иштирок этиш масалаларини муҳокама қилишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Ўз навбатида, департамент директори ўринбосари Армине Акопян ўзбекистонлик ҳамкасбларини 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ереванда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий форумида мулоқотни давом эттиришни таклиф қилди, шунингдек, давлат харидлари соҳасида ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини таклиф қилди.