20:32, 27 Январь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон дипломлари нострификациясиз тан олинадиган хорижий олий таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлади
Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Топ-1000 таликка кирган, дипломлари нострификация қилинмасдан автоматик равишда тан олинадиган олий таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлади, деб ёзади yuz.uz.

Унга халқаро рейтинглар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) бўйича Топ-1000 ка кирувчи хорижий олий таълим муассасалари киради.
Ушбу рўйхат 2025 йил учун эълон қилинган ва ҳар йили янгиланади. Янги рўйхатга 3004 та университет киритилган.
Ўзбекистонда Топ-1000 та университетларни тамомлаган талабаларнинг дипломлари имтиҳонсиз (нострификациясиз) тан олинади.