Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Ақтау шаҳрида вақтинча ишлаётган ўзбекистонликлар билан учрашди
AQTAU. Кazinform - Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Ақтау шаҳридаги "Green Plaza" турар-жой мажмуаси қурилиш ишларида вақтинча ишлаётган ўзбекистонликлар билан учрашди, дез ёзади dunyo.uz.
Мулоқот чоғида давлат раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан, аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, хорижда вақтинча ишлаётган ватандошларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, уларга имтиёзлар тақдим этиш, оилаларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.
Жорий йил 27 октябрда ўтадиган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига алоҳида эътибор қаратилди. Уларни бўлажак сайловларда фаол иштирок этишга чақирилдилар.
Бўлиб ўтган учрашув якунида юртдошлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.