Ўзбекистон бокс федерацияси World Boxing аъзоси бўлди

TASHKENT. Kazinform – Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тан олинган ташкилотнинг расмий сайти хабар тарқатди, деб ёзади UzA.

Ўзбекистон World Boxing аъзоси бўлди
Фото: UzA

“Дунё олимпия боксида катта мавқеига эга Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг World Boxing аъзолигига қўшилиши бокснинг Олимпия оиласида қолишига бўлган ишончни мустаҳкамлади”, – дейилади хабарда.

Айтиш лозим, худди шунингдек, Гватемала ҳамда Лаоснинг World Boxing аъзолигига қабул қилиниши ташкилот сафидаги миллий бокс федерациялар сонини 55 тага етишига олиб келди.

Ўзбекистон чарм қўлқоп усталари Халқаро бокс ассоциацияси тизимидаги мусобақаларда иштирок этишни давом эттираверади. Ўзбекистон бокс федерациясининг World Boxing аъзолигига ўтиши эса бокснинг Олимпия ўйинларидаги ўрнини сақлаб қолишга қаратилган.

Сўнгги хабарлар