15:37, 13 Январь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон армияси дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда
Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Глобал Firepower сайти маълум қилди.

Марказий Осиё мамлакатлари орасидан эса Қозоғистон 57 (ўтган йили 58), Туркманистон 77 (83), Қирғизистон 105 (100), Тожикистон 108 (107) ўринни эгаллаган.
Рейтингдаги кучли ўнликдан АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция, Япония, Туркия ва Италия армиялари ўрин олган.