21:42, 23 Февраль 2024 | GMT +5
Ўзбекистон аҳолиси ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилина бошлайди

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурини тасдиқлаган фармонида кўзда тутилган.
Худди шу кундан бошлаб юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари касалликлари билан оғриган шахслар, шунингдек, соғлиғи ҳаво ифлосланишига жуда сезгир бўлган бошқа фуқаролар учун зарур профилактика чоралари ҳақида мунтазам равишда маълумот беришни бошланади.
Шунингдек, фармонда 1 мартдан бошлаб 500 квадрат метрлик ёки ундан зиёдқурилиш объектларда, кириш-чиқиш йўлларида чанг ва қум зарралари ҳавога кўтарилишининг олдини олиш бўйича мажбурий талаблар жорий этилиши белгиланди.