Ўзбекистон 8 ойда Қозоғистонга 9,4 минг тонна олхўри экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йил январь-август ойларида 12 та давлатга қиймати 24,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 30,1 минг тонна олхўри экспорт қилган.

слива
Фото: pixabay.com

Олхўри экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,1 млн AҚШ долларига ошган.

2024 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп олхўри экспорт қилган давлатлар:

Россия – 19,1 минг тонна;

Қозоғистон – 9,4 минг тонна;

Қирғиз Р. – 1,4 минг тонна;

Беларусь – 177 тонна;

Монголия – 14 тонна;

БАА – 7,8 тонна.

Сўнгги хабарлар