Ўзбекистон 57 та давлатга майиз экспорт қилган, экспорт ҳажми бўйича дунёда 7-ўринда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 57 та хорижий давлатга қиймати 60 млн АҚШ долларига тенг бўлган 47,7 минг тонна майиз экспорт қилган.

майиз
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 704,5 тоннага ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп майиз етказиб берган давлатлар:

  • Қозоғистон – 15,2 минг тонна;
  • Хитой – 6 минг тонна;
  • Россия – 5,6 минг тонна;
  • Туркия – 3,9 минг тонна;
  • Эрон – 1,7 минг тонна;
  • Украина – 1,6 минг тонна;
  • Озарбайжон – 1,4 минг тонна;
  • Грузия – 1,2 минг тонна;
  • БАА – 1,1 минг тонна;
  • Германия – 1 минг тонна;
  • Бразилия – 994,2 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 8 минг тонна.

 БМТнинг Comtrade маълумотлар базасига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон 53 минг тонна майиз экспорт қилиб, экспорт ҳажми бўйича дунёда 7-ўринни эгаллаган.

2024 йилда майиз экспорти бўйича етакчи давлатлар:

  • Туркия — 205,9 минг тонна;
  • ЖАР — 81,7 минг тонна;
  • Хитой — 76,4 минг тонна;
  • Чили — 59,1 минг тонна;
  • Ҳиндистон — 55,6 минг тонна;
  • АҚШ — 53,7 минг тонна;
  • Ўзбекистон — 53,0 минг тонна;
  • Аргентина — 38,5 минг тонна;
  • Греция — 15,6 минг тонна;
  • Нидерландия — 12,7 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга қиймати 57,9 млн АҚШ доллари бўлган 23,3 минг тонна гилос экспорт қилган.