Ўзбекистон 3 ойда 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

мева ва сабзавотлар
Фото: Kazinform

TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 219,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 % га ёки 157,7 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Покистон (26,2 %), Россия (25,1 %), Қозоғистон (10,5 %) ва Хитой (9,2 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

2024 йилнинг январь-март ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,4 % ини ташкил этган.

Сўнгги хабарлар