Ўзбекистон 3 ойда 18,8 минг тонна мош экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-март ойларида хорижга қиймати 15,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 18,8 минг тонна мош экспорт қилган.

мош
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-март ойларида энг кўп мош экспорт қилган давлатлар:

Хитой – 16 минг тонна

Қозоғистон – 913 тонна

Нидерландия – 572 тонна

Афғонистон – 252 тонна

Россия – 204 тонна

Буюк Британия – 183 тонна

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2 ойда Қозоғистонга 1,2 минг тонна хурмо экспорт қилган.

Сўнгги хабарлар