Ўзбекистон 2030 йилгача Орол шелфининг 78 фоизини яшил рангга айлантиришни режалаштирмоқда

Орол
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Ҳар йили Орол шелфининг 100 минг гектар майдонига шўр ва чўлларга чидамли ўсимликлар экишга ҳаракат қиламиз. Бу ҳақда Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги агентлиги бош мутахассиси Ҳожимурат Толипов Самарқандда (Ўзбекистон) бўлиб ўтаётган БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC 21) йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“6 миллион гектар майдонни эгаллаган денгиз бир авлоднинг кўз ўнгида вайрон бўлди. Бугунги кунда унинг 90 фоизи йўқ. Сув ресурслари тақчиллиги туфайли биз сувни бу ҳудудларга йўналтира олмаймиз. Шунга кўра, у қум ва туз билан қопланган чўлга айланди. Шу боис олдимизга бу ерларга ўсимликлар экиш вазифаси қўйилди. Бу шамол туфайли атмосферага кўтариладиган туз ва қум бўронларини камайтиришга ёрдам беради. Дастлаб йилига 16-18 минг гектар майдонни кўкаламзорлаштирдик. Бу жуда оз, шундай тезликда Орол шелфини ўрмонга айлантириш учун 100 йил керак бўлади”, – деди Ҳожимурат Толипов.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳажм 2018 йилдан бери оширилган. Хусусан, кейинги 4 йилда Ўзбекистон ҳудудидаги 1 миллион 700 минг гектар Орол ҳудудига шўр тупроққа чидамли ўсимликлар экилди.

Орол
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

“Энди саксовул экиш қийин бўлган ҳудудлар қолди. Умуман олганда, ҳар йили 100 минг гектар майдонни эгаллашга ҳаракат қиламиз. Айни пайтда қозоғистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда ишлаймиз. Биз бир-биримизнинг технология ва усулларимиз билан танишамиз. Орол фожиаси оқибатларини фақат биргаликда бартараф эта оламиз. Ўзбекистон томони 2028 йилга бориб умумий ҳудуднинг 60 фоизини, 2030 йилга келиб эса 78 фоизини яшил майдонга айлантиришни режалаштирмоқда”, – деди Ҳ. Толипов.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2021-2025 йилларда Орол денгизи этагидаги 1,1 миллион гектар майдонда кўчат экиш вазифасини қўйган эди. Вазифага кўра, 2021 йилда Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси қўмитаси ҳамда ўрмон хўжалиги муассасалари кўмагида Қизилўрда вилоятида 100 минг гектар майдонга саксрвул кўчатлари экилди.

Орол
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

2022-2025 йилларда ҳар йили 250 минг гектар майдонга дарахт кўчатлари экилади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1 гектар майдондаги 4 ёшли дарахт 1158,2 килограмм карбонат ангидридни ўзлаштиради, 835,4 килограмм кислород чиқаради ва 800 тоннадан ортиқ қум ва тузнинг тарқалишининг олдини олади.

 

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар