12:33, 21 Январь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 2024 йилда 198 та мамлакат билан савдо алоқаларини ўрнатган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилдаЎзбекистонжаҳоннинг 198 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 65,9 млрд АҚШ долларига етказган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йил билан солиштирилганда 2,4 млрд АҚШ долларигаёки 3,8 % га ошган.
ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (18,9 %), Россия (17,6 %), Қозоғистон (6,5 %), Туркия (4,5 %) ва Корея Республикасида (3 %) қайд этилган.
- Экспорт – 26,9 млрд
- Импорт – 39 млрд