16:37, 11 Апрель 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 2 ойда Қозоғистонга 341,4 тонна олма экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 934,6 минг АҚШ долларига тенг бўлган 1 581 тонна олма экспорт қилган.

“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 272 тоннага ёки 5,1 баробарга ошган”, - дейилади хабарда.
2025 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 1 020 тонна;
- Қозоғистон – 341,4 тонна;
- Туркманистон – 148,6 тонна;
- Мўғулистон – 40 тонна;
- Бошқа давлатлар – 30,9 тонна.