09:08, 02 Октябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 16 та давлатга 6,9 млн долларлик қалампир экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 16 та хорижий давлатга қиймати 6,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 8,8 минг тонна қалампир экспорт қилган.
Ўзбекистон 8 ойда энг кўп қалампир экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 4,7 минг тонна;
- Қирғиз Р. – 1,9 минг тонна;
- Испания – 1,1 минг тонна;
- Россия — 0,4 минг тонна;
- Бошқа давлатлар — 0,7 минг тонна.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ҳажми 9,9 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда бўёқлар ва лаклар ишлаб чиқариш ҳажми 31,5 тоннага ошган.
Ўзбекистонда хорижий корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида фаолият юритмоқда.