18:35, 17 Январь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 11 ойда Қозоғистонга 50 мингдан зиёд тонна сабзи экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йил январь-ноябрь ойларида хорижга қиймати 29,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 125,2минг тонна сабзи экспорт қилган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг 11 ойида энг кўп сабзи экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 50 276,9 тонна;
- Қирғиз Республикаси – 41 713,3 тонна;
- Россия – 30 537,1 тонна;
- Беларусь – 1 262,8 тонна;
- Латвия – 614,1 тонна;
- Бошқа давлатлар – 823,2 тонна.