Uzbekistan Airways самолётларида 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар 25 фоиз арзонга учади

Самолёт
Фото: UzA

Uzbekistan Airways йўловчилари учун авиачипталарга чегирма эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги компаниянинг матбуот хизматига таяниб.

Маълум қилинишича 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан юқори аёллар учун туризм ойлиги муносабати билан авиакомпания 1 ноябрдан бошлаб 30 ноябрга қадар амалга ошириладиган барча ички авиақатновларнинг эконом-класси учун (Т-класс ва ундан юқори) авиачипталарининг амалдаги нархига 25% чегирма тақдим этади.

Чегирмали авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиали ёки Ўзбекистонда жойлашган авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Авиачипта сотиб олаётганда ёнингизда паспорт ёки ID карта бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда яшовчи доимий аҳоли сони ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди.

Сўнгги хабарлар