Ўзбек фильми Минск кинофестивалида совриндор бўлди

Минск кинофестивалида ўзбекистонлик режиссёрларнинг фильми совриндор бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Минск кинофестивалида
Фото: Belta.by

29-чи Минск халқаро “Листапад” кинофестивалига жорий йилда 107 давлатдан 2087 та ариза келиб тушди. Энг кўп аризалар Россия, Эрон, Ҳиндистон, Бразилия ва Хитойдан юборилган.

Фестиваль доирасида “Ўзбек киноси куни” ҳам бўлиб ўтди.

Таниқли кинорежиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Эврилиш” асари МДҲ Ижроия қўмитасининг “Чегара билмас кино” махсус мукофоти билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида МДҲ Бош котиби ўринбосари Леонид Анфимов сўзга чиқиб, ҳаётий вазиятлар ва турли синовлардан қатъи назар, инсонийлик, меҳр-оқибат ва дўстлик бу суратдаги энг муҳим образ эканлигини таъкидлади ва йиғилганларга муҳаббатни асраб-авайлаш ҳамиша муҳимлигини эслатди.

Сўнгги хабарлар