UzAuto Motors Onix нархларини оширди

Onix
Фото: UzAuto Motors

Chevrolet Onixнинг энг арзон комплектацияси нархи 149 млн сўмдан 177 млн сўмгача қимматлашди. Нархи оширилган 5 хил турдаги Onix моделларининг бирортаси сотувда йўқ, деб хабар беради Kazinform агентлиги Kun.uzга таяниб.

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Onixнинг бир қатор позициялари учун нархларини оширди. Chevrolet.uz сайтидаги янгиланган маълумотларга кўра, нархлар 4,6 млн сўмдан 28 млн сўмгача қимматлашган.

Chevrolet Onix моделларининг нархлари қуйидагича ўзгарган:

  • Chevrolet Onix LS MT 149 млн сўмдан 176,9 млн сўмга (12,1 минг доллардан 14,4 минг долларга);
  • Chevrolet Onix 1LT MT 155 млн сўмдан 180,8 млн сўмга (12,6 минг доллардан 14,7 минг долларга);
  • Chevrolet Onix 4LT LTZ Turbo AT 185 млн сўмдан 199,9 млн сўмга (15,1 минг доллардан 16,3 минг долларга);
  • Chevrolet Onix Premier I 207,3 млн сўмдан 211,9 млн сўмга (16,9 минг доллардан 17,3 минг долларга);
  • Chevrolet Onix Premier II 214,7 млн сўмдан 219,6 млн сўмга (17,5 минг доллардан 17,9 минг долларга) қимматлаган.
Сўнгги хабарлар