Ўйлаймизки, Қозоғистон кўплаб давлатлар учун яхши ва ишончли ҳамкор бўла олади – ҚР Президенти

Ўйлаймизки, Қозоғистон кўплаб давлатлар учун яхши ва ишончли ҳамкор бўла олади – ҚР Президенти
Фото: akorda.kz

Ўйлаймизки, Қозоғистон кўплаб давлатлар учун яхши ва ишончли ҳамкор бўла олади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Euronews мухбири Галина Полонскаяга берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

“Мамлакатингизнинг иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ таваккаллар бўйича сизни нималар ташвишга солади?”, – деб сўради мухбир Қозоғистон Республикаси Президентидан.

“Ҳозирги ўта мураккаб дунёда ҳақиқатан ҳам кўплаб хавф-хатарлар мавжуд. Биз муайян геосиёсий кескинликлардан хабардормиз, лекин биз халқаро ҳамкорлик тарафдоримиз. Қозоғистон очиқ бозор иқтисодиётига эга давлат ва биз Қозоғистон кўплаб давлатлар учун яхши ва ишончли ҳамкор бўлиши мумкинлигига ишонамиз. Менимча, Қозоғистон минтақамизда, Марказий Осиёда, ҳатто ундан ташқарида ҳам жуда муҳим рол ўйнайди”, – деди Қ.Токаев.

Сўнгги хабарлар
telegram