Уйда нон пишириб, сотаётган қозоғистонликлар 8,7 млрд тенге фойда кўрди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатда аҳоли хонадонлари томонидан 29,9 млрд тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform мухбири Energyprom.kz га таяниб.

Energyprom.kz маълумотларига кўра, қозоғистонликлар асосан уйда нон пишириш ва сотиш билан шуғулланади. Масалан, жорий йилнинг уч ойида мамлакат хўжаликларининг нон сотишдан олган фойдаси 8,7 млрд тенгени ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 6,2 фоизга кўпдир.

Шунингдек, уйда пиширилган булочка ва ундан тайёрланган бошқа қандолатчилик маҳсулотларини сотишдан тушган даромад 6,9 фоизга ошиб, 8 млрд тенгени ташкил қилди.

Бунда маҳсулотларнинг катта қисми Алмати вилоятида жойлашган хонадонлар томонидан ишлаб чиқарилган. Улар жорий йилда 6,2 млрд тенгега маҳсулот сотди. Туркистон (6 млн тенге, ўсиш 3,5 фоиз) ва Павлодар (5,3 млн тенге, ўсиш 18,5 фоиз) вилоятлари бу йўналишда энг кўп даромад олган учта вилоят қаторига кирди.

Қозоғистонликларнинг хусусий ишлаб чиқариш соҳасидаги даромадлари кўпайган бўлса-да, унга сарфланган харажатлар ҳам ошган. Хусусан, фуқаролар уч ойда 29,9 млрд тенге фойда кўрган бўлса, харажатларга 14,7 млрд тенге сарфланган.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар