Уй-жой инқирози: Буюк Британияда уйсизлар сони ортиб бормоқда

Англияда уйсизлар сони қарийб 7 фоизга ошган. Маҳаллий ҳокимият органлари уй-жой инқирозини енгиб чиқа олмаяпти. Ўтган йили бошпанасиз ва кўчада қолиш хавфи остидаги оилалар сони уч юз мингга етди. Улар орасида юз мингдан ортиқ болали оилалар бор, деб хабар берfди Каzinform мухбири.

Уйсизлар
Фото: pexels.com

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак бир йил олдин Рождество олдидан Лондондаги уйсизларга нонушта тарқатиш учун волонтёр бўлган. Ҳукумат раҳбари Дин исмли фуқародан тадбиркорлик билан шуғулланасизми, деб сўради. Унинг сўзларига кўра, у уйсиз ва фақат омон қолиш йўлини изламоқда.

Бу воқеадан кейин “бировга жон қайғу...” деб бош вазирни айблади. Чунки Сунак қирол Карл III дан бойроқ одам эканлигини ҳамма билади.

“Бош вазир мамлакатда ҳамма нарса мукаммал, деб кўрсатмоқчи. Лекин ҳар ҳафта биз реал ҳаётдан қанчалик узоқ эканини тушунамиз. 2010 йилдан бери ташқи қарз икки баравар кўпайди, иқтисодий ўсиш секинлашди, солиқлар кўпайди, иқтисодиёт эса таназзулга юз тутди. Ҳар ҳафта эски ҳаммом-эски тос, биз ўтириб олиб олдинги муаммоларни муҳокама қиламиз”, - дейди мухолифатдаги Лейбористлар партияси раҳбари Кей Стармер.

Ўтган йили эълон қилинган дастурда Консерватив ҳукумат уй-жой инқирозини ҳал қилиш учун кейинги уч йил ичида секторга 2 миллиард фунт стерлинг киритишга ваъда берди. Шунингдек, у ижарачиларни мажбуран чиқариб юборишнинг олдини олиш, уларга янги турар жой топишга ёрдам бериш ва бошқа жойга кўчириш учун молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича уй эгаларига тўлаш учун яна 1 миллиард фунт стерлинг сармоя киритишини айтди.

“Биз ҳар бир оилани хавфсиз ва қулай уй-жой билан таъминлаш, шунингдек, ёшларни уй билан таъминлашга ҳаракат қиламиз. Консерваторлар миллионлаб янги уй-жойлар қуриш устида фаол ишламоқда”, - деди Буюк Британия уй-жой ва коммунал хўжалик вазири Майкл Гоув.

Ҳукумат ўз ваъдасини тўлиқ бажара олдими? Йўқ, албатта. Чунки бюджетда маблағ етишмайди. Биргина Лондонда бошпанасизларга ёрдам беришга ярим миллиард фунт стерлинг етмайди.

Манчестер уйсизлар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Маҳаллий хайрия ташкилотларининг маълумотларига кўра, шаҳарнинг ҳар саксон аҳолисидан биттасининг доимий манзили йўқ.

“Кечаси жуда совуқ, ташқарида ухлаш қийин. Ҳар куни эрталаб барвақт тураман ва танамни бироз қиздириш учун юраман. Кеча кучли ёмғир ёғди. Дўкон олдидаги чодир мени ёмғирда ивишдан асраб қолди”, - дейди уйсиз манчестерлик Марк.

Хусусий секторда хонадонлар ижараси ҳам турмуш нархининг ошиши туфайли кескин ошган. Ҳатто ишлайдиган одамлар ҳам уйни ижарага олишга қийналмоқда. Арзон коммунал уй-жойларни ижарага олмоқчи бўлганлар кўп, шунинг учун узоқ вақт навбат кутиш керак.

“Квартирани бир кунга ижарага олган эдим. Энди мен Лондонда юкларимни орқалаб юрибман ва бугун кечаси қаерда қолишимни билмайман”, - деди уйсиз лондонлик Николь Уильямс.

Бутун мамлакат бўйлаб бир қатор хайрия ташкилотлари уйсизлар ҳақидаги ҳайратланарли маълумотлар эълон қилинганидан сўнг, уй-жой нафақасини оширишга чақиришди.

“Улар уй-жой нафақаларини оширишни тақиқладилар. Инфляция туфайли квартира ижараси ошди, аммо нафақа ўзгаришсиз қолмоқда. Улар уйсизларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган эди. Аммо ҳозир жуда оз. Ҳукумат имкон қадар тезроқ нафақаларни ошириши керак”, - деди Буюк Британиянинг уйсизларга ёрдам бериш хайрия ташкилоти директори Полли Нит.

Шаҳар кенгашлари раҳбарияти лейбористларнинг ҳокимият тепасига келишини ва вазиятни ўзгартиришини интиқлик билан кутмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, кейинги ҳукуматга мухолифат етакчилик қилиши мутлақо мумкин. Торийлар ўз обрўсини йўқотгани учун одамлар уларга ишонишни тўхтатдилар.

Сўнгги хабарлар