Уй-жой бозорида нархлар қандай ўзгармоқда

ҚР Миллий статистика бюроси уй-жой бозоридаги вазият ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Уй-жой бозорида нархлар қандай ўзгармоқда
Фото: freepik.com

Хусусан, жорий йил сентябрь ойидаги ва ўтган йилги нархларни солиштирганда:

-янги уй-жой сотиш 5,7% га ўсди,

-квартираларни қайта сотиш 3,9% га арзонлашди,

-ободонлаштирилган уй-жой ижараси 0,2% га камайди.

Янги қурилган уйлар қимматлашган ҳудудлар:

-Павлодар - 18,9%,

-Семей - 16%,

-Ақтау - 11,7%.

Мавжуд уй-жой нархлари энг кўп ўсган шаҳарлар:

-Семей- 25,3%,

-Қизилўрда – 14,6%,

-Талдиқўрғон – 9,7%.

Уй-жой ижараси нархи ошган шаҳарлар:

-Қарағанди - 24,8%,

-Қонаев – 24,6%,

-Қизилўрда – 22,5%.

Умуман, жорий йил сентябрь ойида уй-жойларни сотиш бўйича 35 398 та битим тузилди. Улардан хусусий уйлар – 8 815 та, кўп қаватли уйлардаги уй-жойлар – 26 583 та. 2023 йил август ойига нисбатан (38 810 та) уй-жой бозорида тузилган битимлар сони 8,8 фоизга камайди. Уй савдоси Астана (6 731 - 19 фоиз) ва Алмати (6 436 - 18,2 фоиз) ва Қарағанди вилояти (3 041 - 8,6 фоиз) шаҳарларида юқори бўлган. Энг кам уй-жой сотиладиган ҳудуд - Улитау, 319 дона (0,9%). Жорий йил сентябрь ойида уй-жой олди-сотди шартномалари ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан 2,3 фоизга камайди. Бу йил 36 241 та битим расмийлаштирилди. Энг юқори пасайиш Туркистон вилоятида (26%) қайд этилди. Шимолий Қозоғистон вилоятида эса уй-жой савдоси, аксинча, ўсди (22,1%).

Сўнгги хабарлар