Утилизация йиғимларининг янги миқдори 23 феврал куни эълон қилинади – ҚР Экология вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Ҳукумат йиғилишидан кейин ўтказилган брифингда утилизация йиғими миқдори қачон эълон қилинишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун утилизация йиғимлари миқдори эртага эълон қилинади. «Оператор РОП» компаниясининг давлатга берган пуллари ҳақидаги маълумотларни эса ҳамма билади, деб ўйлайман. «Оператор РОП»нинг иккинчи даражали банклардаги ҳисобварақларида тахминан 220 миллиард тенге бор эди. Фармонга кўра, бу маблағ «яшил ривожланиш»га берилди. Бу маблағнинг қанчаси имтиёзли автокредитлар учун қонун доирасида ажратилишини кўриб чиқамиз», — деди Серикқали Брекешев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар