Ўтган йили Ўзбекистон Қозоғистонга 121,2 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform – Ўтган йили Ўзбекистон хорижий давлатларга 1,1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилди. Бу ҳақда Каzinformнинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар хабар берди.

Арзан көкөніс қыстың соңғы айы мен ұзынсарыға сақталып отыр
Фото: arasha.kz

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили ушбу мамлакат хорижий давлатларга 1,7 миллион тонна мева-сабзавот етказиб берган. Шундай қилиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан экспорт ҳажми 1,1 фоизга ошди.

Экспортнинг энг катта улуши Россия (437,4 миллион доллар), Покистон (197,6 миллион доллар), Хитой (144,9 миллион доллар) ва Қозоғистонга (121,2 миллион доллар) тегишли.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Қозоғистонга Ўзбекистондан 216 миллион долларлик мева-сабзавот импорт қилинган.

Ўтган йили эса 11 ойда Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 4 миллиард доллардан ошди.

Сўнгги хабарлар