09:10, 11 Январь 2024 | GMT +5
Ўтган йили Ўзбекистон иқтисодиёти 5,5 фоизга ўсди
Ўтган йили Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўсиш 5,5 фоизни ташкил этди. Бундай маълумот Жаҳон банкининг (ЖБ) “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” ҳисоботида келтирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жаҳон банки йил давомида бу кўрсаткични уч марта ўзгартирди. Буларнинг барчаси ўсишга қаратилган.
Ўтган йил бошида Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг йиллик ўсиши 4,9 фоиз даражасида бўлишини тахмин қилган эди.
Бироқ, биринчи ярим йил якунларига кўра, прогноз 5,1 фоизга, октябрь ойида эса 5,5 фоизга кўтарилди.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, жорий йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръати 5,5 фоиз даражасида қолади.