Ўтган йили темир йўл орқали кўплаб нефть маҳсулотлари ташилди

ASTANA. Kazinform - Ўтган йили мамлакатимиз ҳудуди орқали темир йўл транспортида энг кўп ташилган юклар нефть маҳсулотлари бўлди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Железная дорога, вокзал, поезд, железнодорожные пути
Фото: Александр Павский / Kazinform

“2023 йилда темир йўл транспортида юк транзити 27,3 миллион тоннани ташкил этди. Бу 2022 йилдаги кўрсаткичдан 18 фоизга кўп (2022 йилда 23,1 миллион тонна бўлган). Бугунги кунда юклар асосан Хитой – Европа ва Россия Федерацияси – Марказий Осиё йўналишида ташилади. Ташилган юкларнинг энг катта миқдори нефть маҳсулотлари ҳисобланади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, ЕОИИ тўғрисидаги шартнома меъёрларига мувофиқ, “Қозоғистон темир йўли” АЖ темир йўл тарифлари юк ташиш вақтидаги ҳаракат турлари бўйича унификация қилинган.

“Юкларни ташиш бўйича тарифлар юк турлари бўйича табақаланади ва инвестиция дастуридан келиб чиқиб, улар ваколатли орган – Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси томонидан белгиланади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар