Ўтган йили Қозоғистонга 14 мингдан ортиқ ўзбекистонлик кўчиб келган

TASHKENT. Kazinform – 2023 йилда Ўзбекистондан бошқа давлатларга 17,3 минг киши кучиб кетган, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

көшу
Фото: Pixabay

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўзбекистонликларнинг асосий қисми Қозоғистон (14051 киши), Россия (2670 киши), Жанубий Корея (107 киши) ва Туркманистонга кўчиб утган.

Шу билан бирга, доимий яшаш учун кўчиб келган ўзбекистонликларнинг 81,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилардир.

Айни пайтда Ўзбекистонга 2,9 минг киши кўчиб келган.

Уларнинг аксарияти руслар – 1100 киши, иккинчи ўринда Қозоғистон – 726 киши ва тожикистонликлар 286 киши эди.

Сўнгги хабарлар