Ўтган йили Қозоғистонда нечта жуфт эгизак ва учталик эгизак туғилди
2022 йилда 8 268 та иккиталик эгизак ва 151 та учталик эгизак дунёга келди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюроси матбуот хизматига таяниб.
Туғилган эгизаклар сони бўйича Туркистон вилояти етакчилик қилмоқда – 1185 эгизак. Кейинги ўринларда Алмати вилояти ва Алмати шаҳри, мос равишда 782 ва 756 эгизак. Учталик эгизак туғилиши бўйича 24 та учталик эгизак билан Туркистон вилояти, 21 та эгизак билан Алмати ва 18 та эгизак билан Астана кучли учликдан жой олди. Ўтган йили тўрт эгизак туғилмаган.
Умуман олганда, 2022 йилда туғилганлар сони 403,9 минг кишини ташкил этди. Туғилишнинг энг юқори кўрсаткичлари Манғистауда қайд этилган (1000 аҳолига 28,53 киши), Туркистон (27,67) вилоятлари ва Чимкент шаҳри (27,13). Туғилишнинг асосий улуши 30-34 ёшдаги (28,6%) ва 25-29 ёшдаги (28,1%) аёлларга тўғри келади.