Ўтган йили Қозоғистонда 390 минг чақалоқ дунёга келган

Ўтган йили туғруқ хизмати мутахассислари томонидан 388 минг туғруқ муваффақиятли амалга оширилди, 390 минг чақалоқ дунёга келди, деб хабар беради Каzinform.

Ўтган йили Қозоғистонда 390 минг чақалоқ дунёга келган
Фото: Қизилўрда вилояти перинатал маркази

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили 400 мингга яқин аёл ҳомиладорлик даврида тиббиёт ходимлари назоратида бўлган. Бунда шифокорлар оғир акушерлик ва соматик асоратлар туфайли жуда оғир аҳволда бўлган 1000 дан ортиқ ҳомиладор аёл ҳаётини сақлаб қолишди.

“Тиббий авиация тармоғида 200 та рейс амалга оширилди, 21 нафар аёлга турар жойларида жаррохлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилди, 190 нафар аёл оғир аҳволда вилоят ва республика клиникаларига етказилиб, қутқариб олинди.

Мустақил Қозоғистоннинг бутун тарихида биринчи марта оналар ўлимини 32 фоизга камайтиришга эришдик”, – деб ёзади вазирлик.

Сўнгги хабарлар