Ўтган йили Қозоғистонда 350 мингдан ортиқ меҳнат мигранти рўйхатга олинган
ASTANA. Kazinform – 2023 йилда 21 мингдан ортиқ ватандош ўз тарихий ватанига қайтди, 350 мингдан ортиқ киши меҳнат мигранти сифатида рўйхатга олинди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Светлана Жақипова маълум қилди.
“Миграция жараёнлари, айниқса, геосиёсий муаммолар меҳнат бозорининг ўзгарувчан таркибий қисми ҳисобланади. 2023 йилда 21 мингдан ортиқ ватандош ўз тарихий ватанига қайтган, 350 мингдан ортиқ киши меҳнат мигранти сифатида рўйхатга олинган. Вазирлик давлат манфаатларини кўзлаб, фуқароларимиз ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилувчи мувозанатли миграция сиёсатини яратиш бўйича ишларни давом эттиради”, — деди С.Жақипова.
Вазир сўнгги 6 йил ичида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун кўплаб хизматлар кўрсатадиган ижтимоий-меҳнат соҳасининг бутун экотизими яратилганини таъкидлади.
“Бизнинг бевосита стратегик мақсадимиз 2030 йилгача мувозанатли меҳнат бозорини яратишдир. Иқтисодиётимизда 3,8 миллион сифатли иш ўрни бўлади; 1,7 миллион киши ўртача иш ҳақидан кўпроқ маош олади; норасмий бандлик 15% гача камаяди; онлайн ижтимоий хизматлар индексига кўра, мамлакатимиз дунёда етакчи ўнталикдан жой олди”, — деди меҳнат вазири.