Ўтган йили Қозоғистонда 123 651 та никоҳ қайд этилди
ASTANA. Kazinform - Миллий статистика бюроси 2024 йил январь-декабрь ойларидаги демографик вазият бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, аҳоли сони 20 286 084 кишини, шу жумладан шаҳарларда 12 774 743 ва қишлоқларда 7 511 341 кишини ташкил этди. Бир йилда аҳоли сони 252 242 кишига, жумладан, табиий ўсиш ҳисобига 235 078 кишига, миграция ҳисобига 17 164 кишига кўпайди.
12 ой давомида 368 670 нафар чақалоқ туғилди, шу жумладан 190 минг 213 нафар ўғил болалар – 178 минг 457 нафар қизлар туғилган. Туғилишнинг энг юқори кўрсаткичи Туркистон (1000 аҳолига 25,05 киши), Манғистау (24,47) вилоятлари ва Чимкент шаҳрида (23,68) кузатилди.
Бу даврда 133 592 киши вафот этган. Ўлимнинг энг юқори кўрсаткичи Шимолий Қозоғистон (1000 нафар аҳолига 11,57), Шарқий Қозоғистон (11,29) ва Қостанай (10,18) вилоятларида кузатилди, бу эса ушбу ҳудудлардаги аҳолининг ёш таркиби билан боғлиқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўтган йили 123 651 та никоҳ ва 40 647 та ажралишлар қайд этилган.

2024 йил январь-декабрь ойларида республикага келган (рухсатнома олганлар) сони 29 948 нафарни ташкил этди, 12 784 нафари мамлакатдан чиқиб кетган. Миграциянинг ижобий сальдоси 17 164 кишини ташкил этди. 2023 йилнинг мос даврига нисбатан Қозоғистонга келганлар сони 17,9 фоизга ошган, мамлакатдан чиқиб кетганлар сони эса 20,4 фоизга камайган. Мамлакатнинг асосий миграция алмашинуви МДҲ давлатлари билан амалга оширилди. Бу давлатлардан келганлар улуши 81,1 фоизни, у ердан кетганлар улуши 74,9 фоизни ташкил этди.

2023 йилнинг мос даврига нисбатан мамлакат ичидаги мигрантлар сони 47,6 фоизга ошган. Минтақалараро миграция бўйича аҳоли миграциясининг ижобий сальдоси республиканинг 4 та шаҳри ва вилоятида: Астана (73 238 киши), Алмати (36 061 киши), Чимкент шаҳарлари (9 361 киши) ва Алмати вилоятида (2 639 киши) шаклланган.