Ўтган йили Қозоғистон аэропортларида 21,1 млн йўловчига хизмат кўрсатилди

ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр марказий ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан мамлакат аэропортларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатлашув ўтказди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Ўтган йили Қозоғистон аэропортларида 21,1 млн йўловчига хизмат кўрсатилди
Фото: Kazinform

Бугунги кунда фуқаро авиациясининг асосий кўрсаткичлари барқарор ўсишни кўрсатмоқда.

2022 йил натижаларига кўра, аэропортларда 21,1 миллион йўловчига хизмат кўрсатилди, бу 2021 йилга (18,2 миллион киши) нисбатан 16 фоизга кўпдир.

Жорий йилда ҳам ўсиш суръати сақланиб қолмоқда.

Учрашувда инфратузилмани ривожлантириш ва аэропортларга сармоя киритиш масалалари муҳокама этилди.

Хусусий инвестициялар ҳисобидан Алмати, Чимкент ва Қизилўрда шаҳарлари аэропортларида янги йўловчи терминалларини қуриш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда. Қурилиш ишлари келаси йил якунланиши режалаштирилган.

Йиғилишда маслаҳатлашув чоғида қайд этилган масалаларни босқичма-босқич ҳал этиш юзасидан давлат органларига бир қатор топшириқлар берилди.

Сўнгги хабарлар