Ўтган йили Қозоғистон 79 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди
ASTANA. Kazinform - Ўтган йили Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 140 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров маълум қилди.

“Январь ойи натижаларига кўра, Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 3,9 фоизни ташкил этди. Улар орасида реал сектор 3,8 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳаси 3,5 фоизга ўсди. Тармоқлар орасида қурилиш, транспорт ва омборхона, ахборот ва алоқа, шунингдек, ишлаб чиқариш саноатида энг юқори ўсиш кузатилди”, - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, инвестициялар оқими асосан таълим (3,6 баробар), молия ва суғурта хизматлари (3 баробар), транспорт ва омборхона (2,1 баробар), қурилиш (2 баробар), ахборот ва алоқа (20,9 фоиз), қайта ишлаш саноат (15,8%) соҳаларига йўналтирилган.
Ҳудудлар орасида энг юқори ўсиш Жетису, Улитау, Жамбил ва Алмати вилоятларида кузатилди.
Дастлабки натижаларга кўра, 2023 йилда ташқи савдо айланмаси 3,2 фоизга ошиб, 140 миллиард долларни ташкил этади. Экспорт 79 миллиард долларга етди, шу жумладан қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 25 миллиард доллардан ошди.
“Товарлар импорти 61 миллиард доллардан ошди. Умуман олганда, ижобий савдо сальдоси қарийб 18 миллиард долларни ташкил этади. Қайта ишлаш саноатида ижобий ўсиш сақланиб қолмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми 6,9 фоизга ошди. Кўрсаткичнинг ўсиши 14 та ҳудудда қайд этилган. Улар орасида энг юқори ўсиш Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда ва Абай вилоятларида кузатилди”, — деди Нурлан Байбазаров.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай