Ўтган йили қанча Қозоғистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди
ASTANA. Kazinform – АҚШ иммиграция ва божхона полицияси ҳисоботига кўра, ўтган йили Қозоғистоннинг 24 фуқароси АҚШдан депортация қилинган, деб хабар беради Kazinform.

2023 йилда АҚШ 13 нафар қозоғистонликни мамлакатдан депортация қилган.
Static Foxnews маълумотларига кўра, 2024 йил ноябрида депортация қилинадиган шахслар рўйхатида Қозоғистоннинг 369 фуқароси бор. 2024 йил 24 ноябрь ҳолатига кўра, “фуқаролиги йўқ давлатлар” деб номланган ҳужжатга кўра, АҚШ Иммиграция ва божхона назорати ҳибсга олинганлар рўйхатида “фуқаролиги йўқ” 445 549 киши бор. Уларни АҚШ ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида якуний қарор қабул қилинди.
Рўйхатда Гондурас (261 651), Гватемала (253 413), Мексика (252 044) ва Сальвадор (203 822) фуқаролари етакчилик қилмоқда. Улар орасида Қозоғистоннинг 369 нафар фуқароси бор.
“Умуман олганда, депортация дегани – бир давлатдан ёқимсиз шахсни мамлакатдан мажбуран олиб чиқишдир. Бундай депортация ҳар бир мамлакатда ҳар куни амалга ошириладиган оддий фаолиятдир. Шу боис, ўша давлат ҳокимияти бошқа давлат фуқароларини чегарадан ўтказишга рухсат бермаса ёки ноқонуний яшаётган одамларни депортация қилишса, бу ҳақда элчихона ёки консулликка хабар беришга мажбур эмас”, – дейди ҚР ТИВ вакили Айбек Смадияров.
Kazinform агентлиги Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига депортация қилиниши керак бўлган 369 нафар Қозоғистон фуқаросининг тақдири юзасидан расмий сўров юборди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп АҚШ жанубий чегарасини ёпди.