Ўтган йили Испаниядан Ўзбекистонга 23,5 минг нафар турист келган

TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йил давомида Испаниядан Ўзбекистонга 23 564 нафар туристлар ташриф буюрган.

Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари туристик операторлари реестрини яратишни таклиф қилди
Фото: Kazinform

Бу кўрсаткич 2023 йил билан солиштирилганда 8 401 нафарга ошган.

2024 йилда Испаниядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

  • саёҳат – 21 576 нафар
  • хизмат юзасидан – 1 069 нафар
  • қариндошларни йўқлаш – 900 нафар
  • тижорат – 10 нафар
  • ўқиш – 8 нафар
  • даволаниш – 1 нафар