Ўтган йили давлат томонидан туризм соҳасида 829 миллион тенге субсидия тўланган

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи корхона ва тадбиркорларга 7 та йўналиш бўйича бюджетдан субсидиялар ажратилмоқда. ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг Kazinform саволига берган жавобида шундай маълумотлар келтирилган.

туризм
Фото: Александр Павский/Kazinform

Вазирлик маълумотларига кўра, туризмни давлат бюджетидан қўллаб-қувватлаш 7 та йўналиш бўйича амалга оширилмоқда. Биринчиси, туроператорларнинг хорижлик сайёҳларни жалб этиш харажатларини субсидиялаш (1 нафар хорижий турист учун 15 000 тенге).

“2023 йилда 8175 нафар хорижий турист учун 122,6 миллион тенге миқдорида субсидиялар тўланган. 2024 йилнинг биринчи ярмида 202 нафар хорижий турист учун 3,03 миллион тенге миқдоридаги ариза маъқулланди. Мурожаатларни қабул қилиш давом этади”, - деб ёзади вазирлик вакиллари.

туристер
Фото: Kazinform

2023 йилда қозоғистонлик 2 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларга мамлакат ичида саёҳат қилишда бепул парвоз қилиш имконини берувчи Kids Go Free дастури доирасида 90 миллион тенге тўланган. 2024 йилнинг 2-чорагида 518 нафар боланинг 223 та аризаси кўриб чиқилди, субсидия миқдори 28,2 миллион тенгени ташкил этди.

кидс гоу фри
Фото: Kazinform

Тадбиркорлик субъектларининг санитария-гигиена объектларини сақлаш харажатларини субсидиялаш йўналиши бўйича 2023 йилда ҳокимликлар қарийб 40 миллион тенге миқдорида субсидияни тасдиқлади. 2024 йилнинг 1-чораги ҳолатига кўра, ҳокимликлар тахминан 33,6 миллион тенге миқдорида субсидияларни тасдиқлаган.

Сайёҳларга хизмат кўрсатиш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш харажатларини қоплаш йўналишида 2023 йилда ҳокимликлар томонидан 169 миллион тенгелик 9 та ариза, 2023 йилда эса 3,4 миллиард тенгелик 43 та ариза маъқулланди.

Йўл бўйида хизмат кўрсатиш объектларини қуриш харажатларини қоплаш доирасида 2023 йилда 355 миллион тенгелик 10 та ариза маъқулланган бўлса, жорий йилда 635 миллион тенгелик 9 та ариза маъқулланди.

жол бойындағы сервис
Фото: Kazinform

Тоғ-чанғи курортлари учун асбоб-ускуналар ва жиҳозларни сотиб олиш харажатларини қоплаш:

  • 2023 йилда 2,8 миллион тенгега 2 та ариза;
  • 2024 йилда 4 та ариза келиб тушган ва 2 та ариза рад этилган.

Туристларни ташиш учун саккиз ўриндиқдан ортиқ сиғимга эга бўлган автомобилни сотиб олиш харажатларини қоплаш:

  • 2023 йилда 8 та саёҳат автобуси учун 50 млн. тенге;
  • 2024 йилда - 6 та саёҳат автобуси учун 36,2 млн. тенге маъқулланди.
тау шаңғысы, автобус
Фото: Kazinform

 

Сўнгги хабарлар