Ушу: Тошкентда Марказий Осиё чемпионлари аниқланди

Тошкентдаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ушу бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Марказий Осиё чемпионатида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон-1 ва Ўзбекистон-2 терма жамоаларининг 350 га яқин ёш спортчилари баҳслашди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Ўзбекистон
Фото: ЎзА

Тўрт кун давом этган чемпионатда ёш спортчилар ушунинг санда ва таолу йўналишида ғолиблик учун майдонга чиқди.

Беллашувлар давомида спортчилар томонидан намойиш этилган ушунинг чиройли усуллари кўпчиликка манзур бўлди.

Шиддатли ўтган баҳсларда мамлакат спортчилари қатори қўшни давлат вакиллари ҳам совринли ўринлардан жой эгаллади.

Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Ушу
Фото: ЎзА

 

Сўнгги хабарлар