08:02, 03 Август 2023 | GMT +5
Ушу бўйича Қозоғистон терма жамоаси Чэндудаги Универсиадада иккита медални қўлга киритди
PEKIN. Kazinform – Чэнду (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтаётган XXXI Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида чоршанба куни ушу бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзолари иккита бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.

Ушу усталари - 60 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Бексултан Қоскенов ва айни шу мусобақада Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Айгерим Тўреханова ҳам 60 килограмм вазн тоифасида иккита «бронза» медалини қўлга киритди.
Шундай қилиб, 2 август ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳисобида 13 та соврин бор: битта олтин, беш кумуш ва етти бронза.
Ушу бўйича Қозоғистон терма жамоаси Универсиадада беш нафар спортчи билан иштирок этяпти.
28 июлдан 8 августга қадар Хитойнинг Чэнду шаҳрида XXXI Жаҳон ёзги Универсиадаси бўлиб ўтади. Қозоғистонни 11 спорт тури бўйича 93 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда.