US Open: Қозоғистонлик Елена Рибакина учинчи босқичга чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи ва 20-жаҳон ракеткаси Елена Рибакина US Open турнирининг учинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мазкур «Катта Дубулға» туркумининг иккинчи босқичида турнирнинг 19 -ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган Е. Рибакина жаҳон рейтингида 62 -ўринни эгаллаб турган франциялик Каролнн Гарсия билан куч синашди.

Бир соатдан сал кўпроқ давом этган баҳсда қозоғистонлик теннисчи рақибини осонлик билан 6: 1, 6: 4 ҳисобида мағлуб этди.

Е. Рибакина 11 та эйс амалга оширди ва 6 та брейк пойнтнинг ярмини ишлатди. Брейк олиш имконига эга бўлмаган К. Гарсия 1 та эйс билан чекланди.

Қозоғистонлик спортчининг навбатдаги рақиби жуда кучли. У - 2018 йилдаги Ролан Гаррос, Уимблдон -2019 чемпиони, бир вақтлар рейтингда биринчи ўринни эгаллаган ва жароҳати туфайли ҳозирда рейтингда 13 -ўринни эгаллаб турган руминиялик Симона Халеп. С. Халеп иккинчи учрашувда словакиялик Кристина Куцовани 6: 3, 6: 1 ҳисобида мағлуб этди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар