Урумчидан велосипедда йўлга чиққан қозоқ қизи Астана шаҳрига яқинлашмоқда
ASTANА. Кazinform - Хитойнинг Уримчи шаҳридан велосипедда йўлга чиққан 20 ёшли Бурлен исмли қозоқ қизи 2000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, пойтахтга яқинлашмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Бурлен Адилетқизи Шинжон аймоғи, Дурбилжин туманида туғилган. У Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида сафарга чиққан. Ҳозир у Қарағанди вилояти ҳудудида. У эртага Астанага етиб, сафарини “Байтерек” ёдгорлиги ёнида якунламоқчи.
“Мен бу саёҳат ҳақида анчадан бери ўйлардим. Таваккал қилишга қарор қилиб, 21 июль куни Урумчидан йўлга чиқдим. Мен ташвишланмадим, ўзимга ишончим комил эди. Деярли маррага яқинлашдим. Менинг асосий мақсадим – икки давлат ўртасидаги дўстликни ривожлантириш. Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим ўрнатилганидан буён саёҳатчилар сони ортиб бормоқда. Икки давлат ўртасидаги дўстлик абадий бўлсин!”, - деди қозоқ қизи.
Унинг сўзларига кўра, куннинг исиши ва йўлдаги тўсиқлар саёҳат вақтида муаммоларга сабаб бўлган.
“Кунига 100-150 километр йўл босаман. Куннинг исиши бир қанча муаммоларни келтириб чиқарди. Иситмам кўтарилиб, касал бўлиб қолган кунларим бўлди. Йўлда қаровсиз итлардан қочиб кетган пайтларим бўлди. Кўз олдимда учратган одамларнинг ҳаммаси менга ёрдам беришяпти, сув, овқат, ёрдам беришяпти. "Йўл азобини юрган билади" - бу саёҳат машаққатларга ва қизиқ воқеаларга тўла бўлди ва бу менинг ҳаётимнинг муҳим босқичи сифатида унутилмас ўзига хос кунларга айланади. Кенг қозоқ даштини, унинг гўзал табиатини кўриб кўзм тўймайди”, – дейди Бурлен Адилетқизи.
Муаллиф: Ризабек Нусипбекули