Уругвай пойтахтида Қозоғистоннинг фахрий консуллиги очилади

Айбек Смадияров
Фото: Адилет Беремқулов/ Kazinform

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Омаров 2024 йилнинг 6-10 май кунлари Уругвай ва Бразилияга ташриф буюради. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

“Уругвайга ташриф доирасида Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раундини ўтказиш, Монтевидеода Қозоғистоннинг фахрий консуллигини очиш, Астана ва Монтевидео ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Уругвай парламенти сенати ва вакиллар палатаси депутатлари билан учрашиш режалаштирилган”, — деди А. Смадияров вазирликнинг ҳафталик брифингида.

Шу билан бирга, Қ. Омаров Уругвай ишбилармон гуруҳлари вакиллари билан давра суҳбатида иштирок этади.

Лотин Америкаси энергетика ташкилоти ва Лотин Америкаси интеграция уюшмаси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади.

Сўнгги хабарлар