Ўрта бўғин кадрлари ҳисобланган санитар шифокорларнинг маошлари ошади

Тиббиёт
Фото: Kazinform

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният ўрта бўғин кадрлари ҳисобланган санитар шифокорларнинг маоши оширилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

“Санитар-эпидемиология мутахассислари энди давлат хизматчилари. Ўтган йилдан бошлаб барча давлат хизматчиларининг иш ҳақи ошди. Энди бу соҳада ишлаётган ўрта бўғин ходимларининг маошини 16 фоизга оширишни режалаштиряпмиз”, - деди Ажар Ғиният.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг иш ҳақини оширишга қаратилган Ҳукумат қарори эълон қилинган эди.

Муаллиф: Асқар Алихан

Сўнгги хабарлар