Уран учун фойдали қазилмалар қазиб олиш солиғи ставкалари ўзгаради

Уран
Фото: Kazatomprom.kz

ASTANА. Кazinform - Уран учун фойдали қазилмалар қазиб олиш солиғи ставкалари ўзгаради. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Давлат даромадлари департаменти хабар беради.

“ҚР Солиқ кодексининг 746-моддасига "Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўғрисида"ги "Қозоғистон Республикасининг кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги 2024 йил 1 июлдаги 105- VIII-сонли ўзгартиришлар киритилди. Иқтисодиётнинг кон-металлургия секторининг ер қаъридан фойдаланувчилари учун қазиб олинган уран учун фойдали қазилмалар қазиб олиш солиғи(ФҚҚОС) ставкаларини 2 босқичда амалга ошириш кўзда тутилган”, — дейилади хабарда.

2025 йил 1 январдан бошлаб қазиб олинган уран учун ФҚҚОС миқдори 6 фоиздан 9 фоизга ошади. Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан ураннинг йиллик қазиб олиш ҳажми ва ураннинг ўртача нархига қараб табақалаштирилган ставкалар жорий этилади.

Сўнгги хабарлар
telegram