07:31, 17 Январь 2023 | GMT +5
Универсиада мусобақаларида конькида югуриш бўйича Бақдаулет Сағатов бешинчи ўринни эгаллади
ASTANA. Kazinform – 2023 йилги Қишки Универсиаданинг 5000 метрга конькида югуриш мусобақасида икки нафар қозоғистонлик спортчи иштирок этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мазкур мусобақада Қозоғистон шарафини Бақдаулет Сағатов ва Андрей Зуев ҳимоя қилди.
Натижада Б.Сағатов 5-ўринни, А.Зуев эса 16-ўринни эгаллади.
Бу масофада италиялик Риккардо Лорелло чемпион бўлди, иккинчи ўринни италиялик Даниэле Ди Стефано ва япониялик Мотонага Арито эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида ўнинчи ўринда бормоқда.
Ҳозирча терма жамоа ҳисобида битта олтин медал бор.
14 январ куни қозоғистонлик биатлончи Вадим Куралес 15 километр масофага яккалик баҳсларида маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Фото: sports.kz